Monthly Archives: Июнь 2022

Ғузор туманида ноқонуний қум шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида фуқаро П. Ш. томонидан ўзига тегишли бўлган эксковатор ёрдамида қум шағал аралашмасини Howo русумли юк автомашинасига ноқонуний равишда юклаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 6 млн сўм жарима қўлланилди.

2 (икки) бош ёввойи ҳолда кун кечирадиган йиртқич қушлар ҳайвонот боғига топширилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ва Яккабоғ туман инспекторлари томонидан туманда экологик назорат тадбири олиб борилди. Назорат тадбири давомида табиий муҳитда ёввойи ҳолда яшайдиган (Болотной лун) йиртқич қуш 2 (икки) бош болаларини тутқунликда сақлаётган 2 (икки) нафар вояга етмаган фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда хужжатлаштириш ишлари олиб борилди. 2 (икки) бош қушлар олинган уясида яшаб кетиш зҳтимоли йўқлиги сабабли, Шаҳрисабз туманидаги ҳайвонот боғига топширилди. Вояга етмаган фуқароларни ота оналарига нисбатан вояга

Фуқарога нисбатан нега жарима қўлланилди.?

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Деҳқонобод туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида туманда фуқаро Ш. Х. томонидан қурилиш ишларини бажариш жараёнида махсус техника қурилмаларисиз битум эритаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.  

Дарахтларни асранг — келажакни асрайсиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида туман ҳудудидаги А380 Ғузор-Бухоро, Нукус-Бенау автомобил йўлининг 42-46 км-да 700 туп турли хилдаги дарахт кўчатларини қуриганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё йўл кўкалам маъсул ходимига Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн сўм жарима қўлланилди.

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда «Афсуски Миришкор туман худудидаги ерлардан яширин ҳолда қазиб олинаётган тупроқни ҳисоби йўқ…» деган сарлавҳа остида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 2022-йил 7-июнда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман ходимлари томонидан ҳудуддаги ерларни мониторинг кузатув ўтказганида тупроқ қазиб олинаётганлик ҳолати аниқланмади. Ижтимоий тармоқларда чиққан хабардаги ҳолат ноъмалум вақтда, ноъмалум фуқаролар томонидан содир этилган ҳолат. Бу ҳудуддаги ерларни Қашқадарё вилояти Экология ва

O‘zbekiston Respublikasida “Aholini ro‘yxatga olish” to‘g‘risida.

Davlatimiz rahbari tomonidan 2020-yil yilning 16- mart kuni “Aholini ro’yxatga olish to’g’risida”gi O‘zbekiston Respublikasining qonuni imzolandi. Mazkur qonun, aholini ro’yxatga olish sohasidagi munosabatlarni har tomonlama tartibga soluvchi ilk bor qabul qilingan huquqiy hujjat sifatida O‘zbekiston tarixidan o’rin oldi. Chunki shu vaqtgacha bu sohada qonunchiligimizda hech qanday hujjat yo‘q edi. Qonun, O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019- yil 5- fevraldagi “O‘zbekiston Respublikasida aholini ro’yxatga olishni o’tkazish Kontseptsiyasini tasdiqlash to‘g‘risida”gi PF-5655-son Farmoniga muvofiq ishlab chiqilgan. Qonunni ishlab chiqishda, Birlashgan Millatlar Tashkiloti va Yevropa statistiklari

Мумкин бўлмаган жойга чиқинди ташлаганлиги учун фуқарога нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Ўтказилган назорат рейд тадбири давомида фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 300 минг сўм жарима қўлланилди. Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун «БИСАЙ» МЧЖ ходимлари фуқаро билан шартнома тузилди.

Яккабоғ туманида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан хамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган ёш ниҳол кўчатларини суғориш ишлари олиб борилди.

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда «Ғузор туманидан ўтувчи Ғузордарё атрофи юқори зонадан Ғузордан чиққан жойгача узоқ йиллардан буён чиқиндихонага айланган. Маҳаллий аҳоли маиший ва бошқа чиқиндиларни тўғридан-тўғри дарё деб аталадиган (аслида суви қуриб улгурган) жойга ўйламай ташлашади» деган сарлавҳа остида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида ташкил топган ушбу чиқиндихона Тоза ҳудуд ДУК томонидан бартараф этилди, ҳамда, чиқинди ташланадиган чуқурликни тупроқ билан тўлдирилди. Шунингдек, шу ерда яшовчи аҳоли

Ғузор туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларини суғориш ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан биргаликда тумандаги «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилди.