ecokash2021

About Dilshod Ochilov

This author Dilshod Ochilov has created 344 entries.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов хизмат сафари билан Қашқадарёда бўлиб турибди.

Маълумки, Президент Ш. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 7 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга маҳаллалар ва автомобиль йўллари бўйига терак кўчатлари ва қаламчалари экишни ташкил қилиш бўйича устувор вазифалар белгиланган эди. Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Яккабоғ туманидаги «Нурли йўл» МФЙда бўлиб, терак қаламчаларини экиш тадбирида иштирок этди. Тадбир давомида нуроний отахонлар, туман ҳокимлиги вакиллари, экологлар, ёш экопатруллар суҳбатлашиб, кўчат экиш ва парваришлашдек савобли ишга ҳар бир юртдошимиз фидоийлик ва

Тунги назорат рейд тадбирлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари томонидан шаҳар худуди бўйлаб тунги назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида 2 нафар фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ғуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.

Деҳқонободлик отахон томорқасида кўчатхона ташкил этилди.

Деҳқонободлик отахон — туманнинг “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жўлли бобо Тошмуродов томорқасида кўчатхона ташкил этилди. Отахон ўз томорқасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етиштириб, қишлоқдошларига ҳам улашмоқда. Бу ҳақда туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Ўктам Жўллиев хабар берди. Бундан ташқари отахон “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида томорқасига 500 тупга яқин мевали кўчатлар экилиб парвариш қилинмоқда.

Ғузор тумани «ЗАФАРОН» Х/К насида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг рухсати билан бир кунлик хабардор килиш усулида текшириш ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Ғузор туман ҳудудида Иккиламчи хомашёларни қабул қилиш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётган «ЗАФАРОН» Х/К насида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг рухсати билан бир кунлик хабардор килиш усулида текшириш ўтказилди. Текшириш давомида «ЗАФАРОН» хусусий корхонаси Давлат экологик экспертизаси хулосасини олмасдан фаолият олиб бораётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 96 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Нишон туманида «Яшил йиллик» умуммиллий дастуридан ўрин олган бахорги кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари, тумани ахолиси, ёшлар ва кўнгиллилар иштирокида «Нишон» МФЙ худудида Қарши-Талимаржон автойўл ёқасида 5000 туп Калифорния терак дарахтини экиш ишлари бўлиб ўтди. Экилган Калифорния дарахтини суғориш ишлари бугуннинг ўзида бошлаб юборилди. Шунингдек, тумани ахолисига Калифорния дарахтини инсон саломатлигига таъсири хақида маълумотлар бериб ўтилди.

4 нафар фуқарога нисбатан жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 4 нафар фуқаро томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди. Ҳуқуқбузар фуқароларга чиқиндиларди олиб чиқиб кетиш бу́йича тегишли кўрсатмалар берилди.

Чироқчи туманида ноқонуний чиқиндихоналар пайдо бўлишига қарши ҳамкорликда экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чирқочи тумани инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ходилари билан хамкорликда туманда навбатдаги экология назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд табдирлари давомида 3 нафар фуқаро С. М, С. Б ва Ж. Р. томонидан белгиланмаган жойда чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий байённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда экилган дарахт ва буталарни “Платформа” электрон базасига киритиш ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари томонидан «Гулистон» МФЙ ҳудудида Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилаётган дарахт кўчатларининг сони, тури жойлашган манзили (геолокация), суғориш тизими, фотосуратлари тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни электрон базага тўлиқ ва сифатли киритиб бориш юзасидан навбатдаги ишлар амалга оширилди.

Чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаганликлари учун фуқароларга нисбатан жарималар қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 2 нафар фуқаро томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ва чиқиндиларни ёқиб юбораётганлик ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-модда 1-қисми ҳамда 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.

Шаҳрисабз шаҳрида ҳамкорликда рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари, ИИБ ва СЭС ходимлари билан ҳамкорликда шаҳар бўйлаб экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар жараёнида содир этилаётган экоҳуқуқбузарликлар аниқланиб, олдини олиш чоралари амалга оширилди. Мазкур профилактик тадбирлар экологик тартиб-қоидалари талабларига риоя этишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.