Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси агрономлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги дарахтларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида дорилаш ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш ходимлари билан ҳамкорликда туман бўйлаб тозалаш ишлари давом этмоқда. Ҳайрли ишлар тумандаги Экология кўчасида олиб борилди. Шунингдек, туманда истиқомат қилувчи кўнгилли фуқаролар ҳам бугунги ҳайрли ишларда иштирок этишди. «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларда суғориш ишлари олиб борилди, дарахтлар таги юмшатилди ва бегона ўтлардан тозаланиб, кўча атрофи тартибга келтирилди.
Ғузор тумани мактабларида 12 май — Экологик таълим куни муносабати билан давра сухбатлари ўтказилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан 34-сонли умумтаълим мактабида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида экология тарихи, экологик муаммолар ва экологик қоидабузарликлар ҳамда уларга нисбатан жавобгарлик мавжудлиги ўқувчи ёшларга тушунтириб ўтилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан ўтказилган давра суҳбатида Шаҳрисабз туманидаги 29 та ДМТТ мудиралари иштирок этишди. Инспекторлар томонидан ДМТТ мудираларига «12-май — Экологик таълим куни» бўйича кўрсатномалар тақдим этилди ва сана ҳақида батафсил маълумот берилди. Таъкидланишича, ушбу сананинг асосий мақсади – сайёрамиз аҳолисининг экологик билимини бойитиш, аҳолида экологик маданиятни ривожлантириш, жамиятнинг экологик хавфсизлиги ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш ҳамда ҳар бир фуқарони табиатга ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялашни тарғиб этишдан иборат. Тадбир иштирокчилари мамлакатимиз табиати, экотизимлари, атроф-муҳит барқарорлигини
Унда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Муборак тумани инспекторлари Ўзбекистон Экологик партияси Муборак тумани Кенгажи ходимлари иштирок этишди. Тадбирда табиатнинг ўз қонунлари борлиги, улар билан ҳисоблашмаслик аянчли оқибатларга олиб келади: ҳаво, сув, тупроқ ифлосланади, ўсимлик ва ҳайвонот оламидаги турлар камайиши хавфи кучаяди. Атроф-муҳитга нописандлик билан муносабатда бўлишнинг туб илдизи бизни ўраб турган, мавжудлигимиз кафили ҳисобланган борлиқ дахлсизлигини англаш, ҳис этиш маданиятининг пастлигидадир. Бу эса жамият аъзолари, айниқса, ёшларнинг экологик билими ва маданиятини оширишни зарурат қилиб қўяди. Шу боис
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан 12-май — Экологик таълим куни муносабати билан 21-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун экологияга оид очиқ дарс ўтказилди. Унда ўқувчилар экологик билимларини бойитиш мақсадида дунёда ва юртимиздаги экологик муаммолар ва улар келтираётган талофатлар ҳақида маълумот берилди Мазкур викторина шаклида ташкил этилган тадбирда ўқувчилар ўртасида экологияга оид савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчилар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Ёш авлод қалбида табиатга меҳр туйғусини уйғотиш, инсоннинг ахлоқий ҳамда экологик тарбиясини юксалтириш мақсадида республикамизда узлуксиз экологик таълими ҳам жорий этилмоқда. Умумтаълим мактабларида «Атрофимиздаги олам» каби дарсликларнинг ўтилаётгани фикримизнинг далилидир. 12-май — Экологик таълим куни муносабати билан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман инспекторлари томонидан 26-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун экологияга оид викторина ўтказилди. Савол-жавобларда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Экологик вазиятни яхшилашга ёрдам берадиган омиллардан бири – аҳолининг барча қатламларига экологик билим бериш ва уларнинг экологик маданиятини ҳамда тафаккури даражасини юксалтиришдан иборат. 12-май — Экологик таълим куни муносабати билан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари томонидан 10-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан очиқ дарс бўлиб ўтди. Очиқ дарс давомида экологияга оид савол жавобларда фаол иштирок этган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида «Мевазор» МФЙ худудида фуқаро Х. У. томонидан турли хил чиқиндиларни ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмуриё баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм жарима қўлланилди.
Ижтимоий тармоқда “Қашқадарё – “Ўрмон хўжалигига қарашли арчалар кесилди. Ҳолатга экология идораси эътибор қаратишини сўраймиз” сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Дехқонобод туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мазкур ҳолат Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигининг «Қизилсой» ўрмон бўлими 4-сарҳади маҳаллий номи «Кўккам» ва «Рахмон» массивларида ноъмалум шахслар томонидан 3-туп зарафшон арчаси дарахтлари таг қисмидан кесиб кетилганлиги, 6-туп зарафшон арчаси дарахтлари ён шохлари ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикастлантирилганлиги ҳамда 1-туп зарафшон арчаси дарахти ўртасидан табиий ёки бошқа