Республика ҳудудларида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ва ҳар бир ҳудуд иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш юзасидан бугун Қашқадарё вилоятида «Яшил макон» тадбири доирасида кўргазмали ўқув-семинар ўтказилмоқда. Семинарни Шаҳрисабз туман ҳокими С.Хасанов кириш сўзи билан очиб берди.Ушбу семинарда Экология бошқармаси ходимлари,Вилоят Ўрмон хўжалиги ходимлари, маҳалла фаоллари, ёш экологлар, нуроний отахонлар иштирок этмоқда.
Барчамизга яхши маълумки, ҳар бир давлатнинг барқарор тараққиёти ҳамда ривожланиши инсон омилига, хусусан, ёш авлоднинг илмий, ижодий ва маънавий салоҳиятига боғлиқдир. “Биз келажак учун жавобгармиз!” шиори остида аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида ўтказилаётган “Долзарб 15 кунлик” доирасидаги тадбирлардан бири вилоятимиздаги Косон тумани 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Унда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари ҳамда мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун ҳар биримиз табиатга меҳр ва
Шу кунларда юртимизнинг қай бир худудига борманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Шаҳару қишлоқларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилаётганини кўриб кўзингиз қувнайди. Бу каби тадбирларда манзарали ва мевали дарахтлар, анвойи гул кўчатлари ўтқазилиши анъанага айланган. Аслида, кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизга хос эзгу фазилатдир. Қашқадарё вилояти Қарши шахар Шайхали махалласи Шайхали кўчасида тадбиркор Собир Эшимов томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойихаси асосида 200дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари олиб келиниб, эзгу ниятлар билан ерга ўтқазилди. Бу каби тадбирлар
Ижтимоий тармоқда «Қашқадарё вилояти Косон тумани 12 мактабда 2дона дарахтни куппа кундуз куни мароторийлигига нописандларча кесди» сарлавҳаси остида чиққан мақола юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади; Бу ҳолат жорий йилнинг 15 феврал куни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Косон туман инспекторлари томонидан аниқланган. Ўрганиш давомида Косон тумани Гувалак қишлоғида жойлашган 12 сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудан бир туп қуриган жийда дарахти кесилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан масъул ходимга нисбатан МЖтКнинг 79 моддаси 1қисми билан маъмурий
Қашқадарё вилояти Экология бошқармасига Қарши туманида дарахт кесилиши юзасидан келиб тушган мурожаат инспекторлар томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Қарши тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидан ариқ қазиш мақсадида кўп йиллик дарахтларни HYUNDAI руссумли чаён ёрдамида қўпариб ташлаганлиги аниқланди. 4 дона Айлант ва 6 дона тут жами 10 дона дарахтлар қўпариб ташланган. Кесиб ташланган дарахтлар 59-сонли умумий ўрта таълим мактабига далолатнома асосида топширилди. Бу ҳуқуқбузарлиги учун ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда 92 млн
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан биргаликда “Тошгузар” МФЙда жойлашган 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Мактаб ҳовлисига худуд иқлимига мос, сувсизликка чидамли 100 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилди. Дарахт экиш ишлари шунингдек, туманнинг бошқа мактабларида хам давом эттирилмоқда.
Бугун ҳам Яккабоғ туманидаги «Оқтош» маҳалласи ҳудудида дарахт кўчатлари ўтказилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда туманимиздаги 62 та маҳалла, 127 та қишлоқ, 2 та шаҳарча ва 4 та кўчани обод қилиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиб, она табиатни асраш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Бу учун эса ҳар бир ҳудудга масъуллар бириктирилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Севимли телеканалида “Юртимизнинг хар бир қарич ерини асраб авайлайлик” сарлавҳаси билан эфирга узатилган лавҳа Қашқадарё вилояти вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилди. Ўрганиш ишлари давомида Чироқчи тумани «Қўнғиртоғ» массивида сочилиб ётган чиқиндилар Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан хамкорликда тозалаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, дам олиш кунлари ушбу худудда хашар ташқил қилиниб, тозалаш ишларини олиб бориш вазифа қилиб белгиланиб олинди. Бизни кузатишда давом этинг хашар якуни бўйича бу мавзуга қайтамиз.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари, Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Экологик назорат рейд тадбири давомида Шаҳрисабз тумани “Қушчинор” МФЙда яшовчи фуқаро Б. С. томонидан ноқонуний равишда бир дона терак дарахтини кесганлиги аниқланди. Бу билан ҳуқуқбузар “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 47, 49 моддалари талаблари ва “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўрғисида”ги қонуннинг 3, 4, 13 ва 22-моддалари талабларини бузган. Ушбу холат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Ўзбекнефтигаз АЖ мажлислар залида Японияда ишлаб чиқарилган Horiba компаниясининг автоматик станциялари ва уларга тутуш ҳудудларга стационар кузатиш пунктлари атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини узлуксиз мониторинг қилиш комплекс қурилмалар билан таъминлаш, ўрнатиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари масалалари бўйича семинар-тренинг ўтказилмоқда. Семинар тренингда вилоятда фаолият олиб бораётган корхона ташкилотларнинг экологлари ҳам қатнашдилар.