Monthly Archives: Март 2022

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик кўкаламзорлаштириш ишларига барча идора ва ташкилотлар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари, шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаролар ва ишчи ходимлар ҳам ўзларининг янги ташаббус ва ғоялари билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини амалга оширмоқдалар. Шаҳар кўчалари, идора ва ташкилотлар атрофларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бугунги хайрли ишларда 200 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Чиқиндини ёқиш ечим бўла олмайди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши шаҳар инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида Қарши шаҳар Арабхона МФЙ худудида фуқаро В. Х. томонидан белгиланмаган майдонга қурилиш чиқиндиларини ташлаб, ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 270 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Фуқарога нега 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди???

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида тумандан оқиб ўтувчи дарё муҳофазаси майдонидан фуқаро Э. М. томонидан ноқонуний равишда қум шағал юклаб олаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-моддаси қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди.

Чиқиндиларни чиқинди учун мўлжалланган жойларга ташланг.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида Қарши шаҳри Насаф кўчасида жойлашган Глобус мажмуа биноси атрофига 4 нафар фуқаролар Б.М, Б.Т, Ф.А ва А.Ф томонидан маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга 270 минг сўмдан жарима қўлланилди. Бундан ташқари Қарши-Косон айланма автойўли чап томонидаги Қўнғиртоғ массивида 1 нафар

Мамлакатимизда “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирокида ҳар бир уйлар, ташкилот, муассасалар атрофи, кўчалар бўйлари, ва бошқа жойларга дарахтлар экилиб, ободонлаштирилмоқда. Бугунги савобли ишлар доирасида 200 дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди. Шунингдек, бу каби тадбирлар туманнинг бошқа худудларида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.

Дарахтларни асраш — келажакни асрашдир.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Ғузор тумани инспекторлари томонидан бахор мавсумида экилган дарахтларни парваришини текшириб туриш мақсадида кунлик платформага киритиш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса, ўз навбатида дарахтларнинг ривожланиб бориши тўғри йулдалигини кузатишга катта хисса қўшади.

Бугунги кунда чиқинди муаммоси дунё миқёсидаги йирик муаммолардан бирига айланган бир вақтда фуқаролар томонидан худудларни чиқиндилар билан ифлослантириш ҳолатлари афсуски камаймаяпти.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи тумани инспекторлари ва МИллий гвардия ходимлари билан биргаликда умумий овқатланиш ошхоналари, автотузатиш устахоналари ва бошқа ташкилотларда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик буйича тушинтириш ишлари олиб борилди. Тушунтириш ишлари давомида фуқаролар томонидан белгиланмаган худудга чиқинди тўкканлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 9-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар тузилиб, жарима қўлланилди. Шунингдек, туманнинг бошқа худудларида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Чиқинди муаммоси долзарблигича қолмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида туманнинг «Балхияк» МФЙ худудида яшовчи фуқаро Х. Н. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга тўкаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома тузилиб, 540 минг сўм жарима қўлланилди.

Қамаши туманида ноқонуний қум шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қамаши тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат рейд тадбирлари давомида “Чим” МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Х. Ж. томонидан Қашқадарё дарёсини мухофаза худудидан ноқонуний равишда қум шағал юклаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида маърифат дарси бўлиб ўтди. Унда вилоят Экология бошқармаси ходимлари ҳамда ИИБ ходимлари иштирок этди.

Мавзу доирасида Экология бошқармаси бўлим бошлиғи Азизбек Қурбонов томонидан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига батафсил маълумот берилди.