Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қамаши тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида “Гулшан” МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Х. А. томонидан Ўрта чим қишлоғидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсининг ўзанидан ўзига тегишли бўлган автомашинага ноқонуний равишда қум шағал юклаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Бу сафарги тадбир Қамаши туманнинг “Оқгузар” МФЙда бўлиб ўтди. Тадбирда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Қашқадарё вилоят хокимлиги, Қашқадарё фермерлар кенгаши, туманнинг нуроний отахонлари, маҳалла фахрийлари ва ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида барча биргаликда атроф муҳитни мусаффо сақлаш, юртимизни яшил маконга айлантириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилиб, дарахт кўчатлари экилди. Ҳайрли ишлар олдидан нуроний отахонлар қўлларини дуога очиб, яхши ва эзгу ниятларда дуо қилиб ўтдилар ва шундан кейин дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди.
Ижтимоий тармоқларда Косон тумани “Янгиобод” МФЙ худудида тўпланиб қолаётган чиқиндилар мавзуси бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади: Бу ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани инспекторлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани инспекторлари, Қашқадарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК Косон туман филиали ходимлари, Косон туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Косон тумани “Янгиобод” МФЙ худудида тўпланиб қолаётган чиқиндиларни тозалаш ишлари бошлаб юборилди.
Бугун вилоятимиздаги Муборак туманининг “Мотамсаро она ҳайкали” мажмуаси ҳовлисида тоғ олчиси, гилос, шафтоли, ўрик, беҳи, нок, олхўри, кўксултон, олма, ёнғоқ, хурмо, бодом каби 15га яқин мевали дарахтлар ва арча каби манзарали дарахт кўчатлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида ташкил этилаётган бундай тадбирлар кўчатларни сотиб олишда фуқаролар учун анча енгиликлар яратиб бермоқда. Ушбу ярмаркадан 50 минг тўп мевали ва манзарали дарахтлар ўрин олган бўлиб, сотишга тайёр холга келтирилган. Ярмаркадаги нархлар бозорларга нисбатан арзонлиги (манзарали дарахт кўчати – 5000 сўм, мевали
Ижтимоий тармоқларда “Аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган «Хонтепа» ва «Зиёлилар» маҳаллалари ўртасидаги бадбўй зовур” сарлавҳаси остида чиққан мақола юзасидан Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади: Бу ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19 моддаси талабларига асосан зовурга канализация сувини оқизиш оқибатида жуда ўткир, бадбўй ҳид тарқалиб аҳолини безовта қилган ҳолат Ободонлаштириш бошқармасининг зах сувларини қочириш бўлимига тегишли эканлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан «Хонтепа» ва «Зиёлилар» маҳаллалари худудидаги тармоқдан
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари томонидан ҳудудда ов қилиш қоидаларини тушунтириш мақсадида экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Китоб туман “Паландар” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т. З. ов қилиш учун таъқиқланган, ҳаваскорлик спорт қуроли пневматик милтиқ билан ҳудуддаги Қорахон тоғидан ов қилиб, бошқарувида бўлган транспорт воситасида қайтаётган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда транспорт воситасининг салон қисмидан 1 дона пневматик милтиқ, 1 дона аудиоплейр, юкхонасидан 1 дона каклик борлиги аниқланди. Инспекторлар томонидан ушбу фуқаронинг
Олдингизда турган чиқинди кўнглингизни беҳузур қилиши табиий. Хонадонлардан чиқадиган чиқиндилар полигонга олиб борилади. Кейин у ерда ҳам чиқиндиларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари “Тоза ҳудуд” ДУКси Нишон туман филиали ходимлари билан ҳамкорликда Нишон тумани “Один” МФЙ да жойлашган марказий чиқиндихонани тартибга келтириш мақсадида махсус техника ва ишчилар жалб этилди. Рекультивация давомида полигон атрофи чиқиндилардан тозаланди. Полигон ер майдони тўла тартибга келтирилди, тупроқ билан кўмиш ишлари амалга оширилди, ахлат уюми устидан
Айни пайтда Касби тумани ҳудудида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат бўйича инспексияси, ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Қарши шахри фуқароларига маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари, жамоат жойларида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, чиқинди контейнерлари ўрнатилиши бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, автотранспортлардан чиқинди ва бошқа нарсаларни ташлаб юбормаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (135 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши тушунтирилди. Рейд тадбирлари давомида фуқароларни Экологик маданиятини ошириш ва «Табиатни
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири давомида туманнинг “Узун” МФЙ худудида яшовчи фуқаролар Ж.Х. ва А. Шлар томонидан белгиланмаган майдонда турли хилдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91 пр1 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва худуд чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек, ахолига чиқиндиларни мумкин бўлган худудларга тўкиш кераклиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.