ecokash2021

About Dilshod Ochilov

This author Dilshod Ochilov has created 344 entries.

10 туп Қайрағоч дарахтини кесган ҳуқуқбузар 32 млн 400 минг сўм зарар тўлайди….

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан телефон орқали қилинган хабарни ўрганиш мақсадида Ғузор туманидаги “Шўртангазкимё” МЧЖ Ташқи сув таъминоти “В” устуни насос станцияси ҳудудига борилганда, насос станцияси ходими Р. Э томонидан насос станциянинг олд томонидаги бетон девор билан ўралган ички қисмидан жами 10 туп ҳар хил диаметрдаги шундан, 6 туп соғлом ҳолатдаги ва 4 туп санитар ҳолатини йўқотган ва қуриган қайрағоч дарахтларини таг қисмидан кесиб ташлаганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан Ғузор туманидаги “Шўртангазкимё” МЧЖ Ташқи сув таъминоти

Атроф муҳит тозалиги ўзимизга боғлиқ.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида Миришкор тумани “Вори” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро О.М. уй рўзғоридан чиққан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга тўкканлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91 моддаси 1-қисми билан 270 минг сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, фуқароларга чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик бўйича тушунтириб ўтилди.

Ижтимоий тармоқда «Бу дарахтлар додини кимга айтсин» сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳиИжтимоий тармоқда «Бу дарахтлар додини кимга айтсин» сарлавҳаси остида чиққан мақола Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.тни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида Қарши шаҳар «Шодлик» МФЙ ҳудудида дарахтларнинг илдизигача бетонлаб кетилганлиги аниқланди. Зудлик билан 7 туп Шумтол дарахтларнинг бетонланган илдизлари очилиб, сув қуйиш ва ишлов бериш учун қулай ҳолатга келтирилди.

Дарахт кесган фуқаро жаримага тортилди.

Дарахт кесган фуқаро жаримага тортилди. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Н. Р. томонидан “Зочкана” МФЙ худудидан 2 дона терак дарахтини кесганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима қўлланилди.

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқда ҚАРШИДА АҲОЛИГА ЯҚИН ЖОЙДА ЗАРАРЛИ ЧИҚИНДИ СУВЛАРИ ТЎКИЛМОҚДА «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ ва Экология бошқармаси «уйғон»! сарлавҳаси остида чиққан мурожаат Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Терини қайта ишлаб ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи Қўшма корхонаси томонидан корхонадан чиқадиган сувларни канализацияга ташлаш учун Қашқадарё сув таъминоти МЧЖ билан шартнома тузганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётганлиги сабабли корхона билан тузилган шартномани бекор қилиш бўйича Қашқадарё сув таъминоти МЧЖга кўрсатманома берилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Ғузор туман Шерали МФЙдаги ,,Жамила Жасмина» ф.х рахбарининг мурожаати Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Ғузор туман бўлими инспекторлари, Ғузор туман ИИБ ходимлари билан биргаликда тезкор тадбир ўтказилиб, мурожаатчи иштирокида мурожаат жойида ўрганилди. Ўрганиш давомида шу ерда яшовчи фуқоро Б.Қ томонидан мурожаатчининг ер майдонидан ўзи бошқарувидаги экскаватор ёрдамида табиий юлғун ўсимлигини ҳеч қандай рухсатсиз ва тегишли ҳужжатларсиз таг қисмидан қўпориб ташлаганлиги аниқланиди. Ҳолат юзасидан фуқоро Б.Қга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 79-моддаси 1- қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн

Муборак туманида «Яшил йиллик» умуммиллий дастури доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Муборак туманидаги “Қурувчилар” маҳалласи ҳудудида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Муборак туман бўлими ходимлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Муборак туман Кенгаши билан ҳамкорликда «Яшил йиллик» умуммиллий дастури доирасида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида туман ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар парвариши ва суғориш тизимлари билан танишилди.

Фуқаро ноқонуний равишда дарахт кесди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Яккабоғ тумани испекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро А. Э. томонидан “Татар” МФЙ худудидан оқиб ўтувчи дарё ёқасидаги бир туп қуриб қолган тол дарахтини кесганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 79 моддаси 1 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди.

Дарахтларни кесманг, табиатга зарар етказасиз!

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Яккабоғ тумани испекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро К. А. Томонидан “Узун” МФЙ худудида экилган бир туп терак дарахтини кесганлик холати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима, 350 минг сўм зарар қўлланилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – инсон қадри, халқимиз саломатлиги учун!

Шу кунларда юртимизнинг қай бир худудига борманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Шаҳару туманларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилаётганини кўриб кўзингиз қувнайди. Аслида, кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизга хос эзгу фазилатдир. Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари, “Индорама агро” ҲК МЧЖ ишчи ходимлари, талаба ва ёшлар иштирокида навбатдаги дарахт экиш ишлари бўлиб ўтди. Қарши шаҳар худудида жойлашган “Индорама агро” ҲК МЧЖ худудида ташкил этилган бу галги тадбир юқори кайфиятда бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий қатнашчилари