1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда 5 июнь — Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Давлат экологик экспертиза маркази ДУК Қашқадарё вилоят филиали ходилари билан ҳамкорликда Карши шаҳардаги 17-сонли Давлат мактабгача таьлим муасасасида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида болажонлар она табиатни ўз қарашлари асосида тасвирлаб бердилар. Болажонлар ўртасида ёшларига мос тарзда табиат, ҳайвонлар ва ўсимликлар бўйича савол-жавоблар ўтказилди ҳамда совғалар улашилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1972-йил Стокголм шаҳрида ўтказилган конференцияда 5 июн-Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни деб эълон қилинган эди. 2022-йил 2-июн куни Шаҳрисабз туман Мираки МФЙ ҳудудида Экопатрул ходимлари билан хамкорликда шу санага бағишланган семинар тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Шаҳрисабз туман инспекторлари, Экопатрул ва ИИБ ходимлари, махаллада яшовчи фуқаролар, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар бугун юртимиздаги экологик ҳолат ва уни асраб авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилишди.
Китоб тумани истироҳат боғи чиқиндилар билан тўлибди, сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Китоб туман бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш ишлари давомида «Тоза ҳудуд» ДУК фаолияти якунланганлиги сабабли, чиқиндилар йиғилиб қолганлиги аниқланди. Ободонлаштириш бошқармаси чиқиндиларни тозалаш ишларини бошлаб юборди ва шунингдек, янги ташкил этилган «Бисай» МЧЖ-га чиқиндиларни тозалаш ишлари учун ишчи кучи ажратди. Китоб туман ҳокими А. Пўлатов, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Китоб туман инспекторлари, «Бисай» МЧЖ ходимлари ва истироҳат боғи ҳудудида жойлашган тадбиркорлар билан
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари ҳамда Экологик партия Ғузор тумани Кенгажи депутатлари билан хамкорликда туманидаги 29-сонли ДМТТ-да 1-июн «Халқаро болаларни химоя қилиш куни» ва 5-июн «Бутун жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни» муносабати болаларга совғалар берилиб, давра сухбати ўтказилди. Шунингдек, давра сухбати давомида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик, атроф муҳитнинг экологик осойишталигини таъминлаш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Ўтказилган назорат рейд тадбири давомида туманнинг «Хумдон» ва «Пачкамар» МФЙ худудларида фуқаролар Т. И. ва С. Ш. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Деҳқонобод туман инспекторлари томонидан туманда навбатда экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбирлари давомида «Нодира» МФЙ худудида 1 (бир) дона туп қайғароч дарахтининг бир ён шохини ўзбошимчалик билан рухсатсиз, фуқаро Б. Б. томонидан кесилганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирлиб, 1 млн 350 минг сўм жарима, 81 минг зарар қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Ғузор тумани «Ҳумдон» ва «Пачкамар» МФЙ худудларида фуқаролар Т.И. ва С.Ш. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан хамкорликда ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Миришкор тумани «Навбахор» МФЙ-да яшовчи фуқаролар О.М. ва Р.Н томонидан белгиланмаган жойда хар хил турдаги бинокорлик материалларини ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Ўтказилан назорат рейд тадбири давомида тумандаги «Потрон» МФЙ худудида фуқаро томонидан йўл ёқасидаги 3 (уч) дона тут дарахтини таг қисмидан кесганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима, 240 минг сўм зарар қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари, вилоят ИИБ, овчилик жамияти ва овчилар иштирокида Яккабоғ туман ИИБ мажлислар залида давра сухбати ташкил қилинди. Йиғилишда Вилоят ИИБ ходимлари, 20 нафар овчилар ва фуқаролар иштирок этди. Йиғилиш давомида инспекторлар томонидан ов қилиш тўғрисидаги қонун талаблари тушунтирилди. Унутманг атроф муҳитдаги ҳар бир жонзотнинг экотизимни барқарорлигини таъминлашда ўз ўрни бор, шундай экан она табиатни асраб авайлаш ҳар фуқаронинг бурчидир. Тадбир сўнггида намунали овчиларга вилоят ИИБ томонидан совғалар тақдим этилди.