Yearly Archives: 2022

Қамаши туманининг географик жихатидан харакатланишга ноқулай бўлган тоғли худудларида экологик қонунбузилишларни олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ва Қамаши туман Экология бўлими инспекторлари, ИИБ ходимлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда 2022 йил 12 июн куни Қамаши туманининг географик жихатидан харакатланишга ноқулай бўлган тоғли худудларида экологик қонунбузилишларни олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд давомида табиий ҳолда ўсувчи зарафшон арчасини кесиб олиб келаётган бир нафар шахс аниқланиб унга нисбатан МЖтКнинг 79 моддаси 1 қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

Чиқиндиларни тўғри келган жойларга ташламанг.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Тоза ҳудуд ДУК ходимлари билан биргаликда Шаҳрисабз тумани Мираки Ҳисорак йўналишидаги автойўлнинг муҳофаза қисмида ташлаб кетилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилди. Шу ўринда, юртдошларимиздан чиқиндиларни мумкин бўлмаган жойларга ташламасликларини сўраб қолардик. Ватанимиз тозалиги барчамизнинг ўз қўлимизда.

МУНОСАБАТ

“Ҳисор” давлат қўриқхонаси 2022 йил 31 май куни қўриқхонанинг Яккабоғ тумани ҳудудида жойлашган “Қизилсув” бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан қўриқхонанинг “Қизилсув” бўлими юқори сарҳадларида назорат ишлари олиб борилган. Назорат ишлари давомида 3 (уч) нафар фуқаронинг ноқонуний тарзда, ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузиб кирганлик ҳолати аниқлаган. Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан мазкур фуқаролар тўхтатилганда уларнинг бир нафари қочиб кетган. Икки нафар қонунбузарларнинг шахслари ўрганилганда улар Қашқадарё вилояти Касби тумани “Ғалаба” МФЙ Тошқўрғон қишлоғида яшовчи С. А. ва С. Б. эканлиги аниқланган. Қочиб кетган фуқаронинг шахси номаълум

Матбуот анжумани ташкил этилди.

Жорий йилнинг 9 июн куни Қашқадарё вилоят Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан «Қашқадарё вилоятида атроф муҳит тозалиги бўйича қилинган ишлар ҳамда Атмосферага етказилаётган зарарнинг оқибатлари ва уларни бартараф этиш » мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоятимизда фаолият олиб бораётган матбуот котиблари, журналист ва блогерлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар тизимда олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.   Журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассисислари томонидан жавоблар берилди. Кўтарилган муаммо ва масалалар бўйича келгусида тизимда бажариладиган вазифалар

Фуқарога нисбатан қум шағал аралашмаларини рухсатсиз қазиб олганлиги учун жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорт рейд тадбири давомида фуқаро У. С. ўз бошқарувида бўлган эксковатор ёрдамида рухсатсиз қум шағал аралашмасини Камаз русумли юк машинасига юклаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-модда пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 миллион сўм жарима қўлланилди.  

Қум шағал аралашмаларини рухсатсиз қазиб олиш таъқиқланади.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чироқчи туман инспекторлари томонидан навбатдаги тунги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорт рейд тадбири давомида туманнинг «Бегламиш» МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Қумдарё дарёси ўзанидан фуқаро Ж. Э. ўз бошқарувида бўлган эксковатор ёрдамида Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи фуқаро Т. Ш. бошқарувидаги юк машинасига ноқонуний равишда қум юклаб кетаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-модда пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисабатан 3 миллион сўмдан жарима қўлланилди.

Расмий муносабат.

7-июн куни «Nasafnews» ижтимоий тармоғида «Бўрини ким ўлдирди» сарлавҳа остида видеотасвир ва фотосуратлар жойлаштирилган ва унда жонсиз ҳолатдаги ҳайвонот дунёси ҳисобланган ёввойи бўрини Нексия русумли давлат рақами 70 В 399 LA автомашина юкхонасига бир неча шахслар томонидан юкланганлиги тўғрисида видео ва фотосуратлар кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 248-моддасига кўра ушбу ҳолатга чора кўришлик МЖтК-нинг 111-моддаси 1-қисмига асосан Ички ишлар органлари ваколатида эканлиги сабабли мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни шахсларига аниқлик киритилиши бўйича суриштирув олиб борилиши ва қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам берилишини

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда «Қарши шаҳрининг Нуристон деган жойидаги котлованда тўрт кундан бери чиқа олмай, суратдаги мана шу ит ўтирган экан» деган сарлавҳа остида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон туман ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида ушбу ҳолат Қашқадарё вилояти Нишон туман Нуристон шаҳарчасида эканлиги аникланди. Инспекторлар боришганда, у ерда ит йўқлиги аниқланди. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, хабарда кўрсатилган ит шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан у ердан чиқариб юборилганлиги айтилди. Ҳозирда хабарда

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туман Янгиобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи маҳаллий номи Хўжа ариқни мухофаза майдони тозаланиб, кўп йиллик дарахтлар кесилганлиги тўғрисида чиққан мақола юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза Яккабоғ тумани инспекторлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш ишлари давомида ушбу ариқнинг мухофаза майдони 6 метр бўлиб, Яккабоғ туман Янгиобод МФЙ, Хўжаилғор МФЙ, Жайчи МФЙ, Бунёдкор МФЙ-лари ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқ(канал) ҳисобланади. Юқорида номлари кўрсатилган МФЙ-лар фуқоралари ариқнинг мухофаза майдонини ноқонуний эгаллаб қурилишлар қилганлиги, ариқнинг ёқалари чакалакзорга айланганлиги, мевали ва манзарали, ёғочбоб

5-июн — Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни.

3-июн куни «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ-да 5-июн — Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Давлат Экология қўмитаси бошқарма бошлиғи — А. Садиков, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ғ. Ибрагимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси – Х. Гаппаров, Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти директори – А. Ҳамзаев, “Ўзбекнефтгаз” АЖ С ва ЭХ, СМҚ ва МХ департаменти бошлиғи — Р. И.